Тухель: "Сака ҳали тўлиқ тиклангани йўқ"
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель "Арсенал" вингери Букайо Саканинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
Мураббийнинг айтишича, футболчи март ойида олган пай жароҳатидан ҳали тўлиқ қутулган эмас ва унинг юкламалари эҳтиёткорлик билан назорат қилинмоқда.
"Букайо аста-секин ўз ҳолатига қайтмоқда. У мавсумнинг охирги қисмида оғриқ билан ўйнади, аммо шунга қарамай юқори даражада ҳаракат қилди. Бироқ у ҳали 100 фоиз тайёр эмас.
Биз машғулотларда унга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Айрим жиҳатлар етишмаяпти, хусусан, у кетма-кет кунларда машғулот ўтказа олмайди. Шу сабабли унинг ҳолати назорат қилиб борилади.
Футболчининг саломатлиги ҳамиша биринчи ўринда туради. Душанба куни у биз билан машғулот қилмади, сешанба куни эса тўлиқ машғулотда қатнашди. У кейинги ўйин учун тайёр, аммо ҳали тўлиқ формага кирганича йўқ. Шунга қарамай, у юқори савияда ҳаракат қилмоқда", — деди Тухель.

Фикрлар