Тьяго Силва: Франция фуқароси бўлишга тайёрман
ПСЖ клуби ҳимоячиси Тьяго Силва фаолиятини айнан парижликлар сафида якунлашни хоҳлашини айтди.
“Мен Франция фуқароси бўлишга тайёрман. Бу нафақат мен учун, балки, хотиним ва болаларим учун ҳам муҳим. Мен деярли 6,5 йилдан буён Париждаман ва бу ерни худди ўз уйимдек ҳис қиламан. Фаолиятимни ПСЖда якунлайман деб умид қиламан”, - дейди Силва Brut Magazin нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Силва 2012/13 йилдан буён ПСЖ сафида тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар