U-17 жаҳон чемпионати. Абдулазиз Холмирзаев бронза медалини қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Юнон-рум кураши усталари иштирокида ўтаётган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулазиз Холмирзаев муросасиз беллашувларда бронза медалини қўлга киритди. Бугун кун давомида 5 нафар курашчи қизимиз саралаш баҳсларини ўтказишса, 4 нафар “классик” курашчимиз медаллар учун гиламга чиқади:

Финал:
-51 кг: Бунёд Ҳасанов – Абдураҳмон Ҳусейнли (Озарбайжон)

Бронза медали учун:
-45 кг: Афрузбек Ибрагимов – Вазген Варданян (Арманистон) / Арслан Илиев (Россия)
-60 кг: Садриддин Тўлқинбоев / Муҳаммад Аҳмед (Миср) – Александру Лунгу (Руминия)
-92 кг: Миржалол Шавкатов – Зохраб Сафаров (Озарбайжон) / Амирризо Меҳри (Эрон)

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!