U-17 жаҳон чемпионати. Бунёд Ҳасанов икки карра чемпион!
Боку шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди. -51 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз Бунёд Ҳасанов иккинчи бор ушбу ёш тоифасида жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди. Шунингдек, Садриддин Тўлқинбоев (-60 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Олтин медал:
-51 кг: Бунёд Ҳасанов
Бронза медал:
-60 кг: Садриддин Тўлқинбоев
Бугун кун давомида қизларимиздан 5 нафар курашчимиз саралаш баҳсларида иштирок этади. Шунингдек, Мухлиса Машарипова чемпионлик, Шаҳзода Азимова эса бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади.
Финал:
-43 кг: Мухлиса Машарипова – Финя Страсх (Германия)
Бронза медали учун:
-65 кг: Шаҳзода Азимова / Ирина Бухтина (Украина) – Палина Брахинетс (Беларус)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар