U-17 Осиё кубоги. “A” ва “B” гуруҳларида биринчи турда қайд этилган натижалар билан танишинг
Саудия Арабистони 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. “A” ва “B” гуруҳларида биринчи тур якунига етди.
Мезбонлар илк баҳсда Мьянмани йирик 4:0 ҳисобида таслим этган бўлса, Тожикистон Таиланд устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, “B” гуруҳида Япония Қатарни қийинчиликсиз 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи беллашувда эса Индонезия кичик ҳисобда Хитойни енгди -- 1:0.

Фикрлар