U-23 Осиё кубогининг илк финалчиси номи маълум

  • 20.01.2026 18:22
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Осиё кубоги ўзининг якуний қисмига етиб келмоқда. Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигининг ярим финал учрашувларига старт берилди. Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари финал йўлланмаси учун майдонга тушди. Учрашувнинг 36-дақиқасида японлар ҳимоячиси Каито Коизуми гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва кунчиқарюрт вакиллари финал чиптасини қўлга киритди.

Tecno
  • Осиё - АFC Чемпионат U23
  • Ярим финал
63305.png

Япония

  • Kaito Koizumi 37'
Тугаган
1 : 0

16:30

63315.png

Ж. Корея

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!