У энди "Барса"га керак эмас
Испаниялик вингер Адама Траоре "Вулверхэмптон"га қайтди.
Ўтган мавсум қишда "Барселона"га ижара асосида келиб қўшилган Траоре АПЛ клубига қайтди. "Кўк-анорранглилар" уни 30 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олиш опциясини фаоллаштирмади.
Эслатиб ўтамиз, қишда унга "Тоттенхэм" ҳам жиддий қизиқиш билдираётганди, аммо у маоши кам бўлса ҳам "Барселона"ни танлаганди.
У ўтган мавсум Каталония клуби сафида жами 16 та учрашувда иштирок этиб, 4 та ассист муаллифига айланди.
Фикрлар