У Куртуага зўр ворис бўлади! "Реал"га ажойиб дарвозабон топиб беришди
Футбол бўйича эксперт, Cope радиостанцияси шарҳловчиси Хулио Мальдонадо «Реал» жамоасидаги дарвозабонлар масаласи ҳақида фикр билдирди.
Журналист Тибо Куртуа учун узоқ муддатли ўринбосар сифатида муносиб номзодни таклиф этди. Мальдонадонинг таъкидлашича, «Арсенал» посбони Давид Райя «Қироллик клуби» учун эътибор қаратишга арзийдиган вариант ҳисобланади.
- Мен Райяни «Реал» таркибида кўргим келади. У жуда ишончли дарвозабон ва келажакда Куртуа учун аъло даражадаги ворис бўлиши мумкин. Энг муҳими, Райяни олиш бўйича келишув реал имкониятга эга вариант, — деб таъкидлади Мальдонадо.
Тибо Куртуа «Челси» таркибидан «Реал»га ўтган эди. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси келаси ёзгача мўлжалланган. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мадридликлар унга янги битим таклиф қилишни режалаштирмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Куртуа трансфер қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар