"У "Олтин тўп"ни олиш учун уйимни ҳам берган бўлардим"
Франциянинг “Лилль” клуби ҳимоячиси Тома Менье, агар унга боғлиқ бўлганида жорий йилги “Олтин тўп” совринини кимга беришини айтди. Унинг бу борадаги танлови "Реал"да ўйнаётган англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем бўлди.
“Беллингем бу - сенсация! У "Олтин тўп"ни олиш учун ўз уйимни ҳам берган бўлардим", - деди бельгиялик футболчи.
Аввалроқ матбуотда бу галги "Олтин тўп" совринини "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Олтин тўп"ни аслида ким олишини бугун, 28 октябрь куни билиб оламиз. Маросим Париждаги Шатле театрида Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Фикрлар