У Ўрунов билан рақобатлаша олмайди!

“Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско премьер-лиганинг бошқа жамоасига ўтишни истамаётган Михаил Игнатов ҳақида гапирди.

Менинг ишим фақат асосий жамоани ўйинга тайёрлаш ва учрашув ўтказишдан иборат эмас, балки ёш футболчиларнинг ўйин сифатини аниқлашим ҳам керак. Игнатов истеъдодли ўйинчи. Лекин унинг позициясида Остон Ўрунов, Александр Кокорин, Наиль Умяров, Алекс Крал ва Зелимхан Бакаев ўйнайди. Михаил бу рақобатни енгиб, асосий таркибга киролмайди.

Мен Игнатов бошқа жамоага ўтишдан бош тортаётганига тушунмайман. Иккинчи жамоамиз таркибида Миллий футбол лигасида ўйнагандан кўра, премьер-лиганинг бошқа клубида тўп тепгани яхши-ку. Бундай ўйинлар ўз салоҳиятини очиш ва истеъдодини сайқаллаш учун муҳим, - деди Доменико Тедеско.

Игнатов “Спартак-2”  таркибида 13 та учрашув ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Уни “Химки” жамоаси ижарага олмоқчи эди. Лекин трансфер амалга ошмади.

“Спартак” премьер-лиганинг 11-турида сафар учрашувида айнан “Химки”га қарши майдонга тушади.

Ўрунов “Химки”га қарши ўйнайдими? Тедеско жавоб берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)