Ўрунов “Химки”га қарши ўйнайдими? Тедеско жавоб берди
“Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско жамоасининг премьер-лиганинг 11-тур учрашувига тайёргарлиги ҳақида гапирди.
- Терма жамоалар йиғини ва учрашувларига кўп футболчиларимиз кетиши табиий. Бир томондан бу яхши, иккинчи тарафдан ноқулайлиги ҳам бор. Бугун жамоа илк марта тўлиқ таркибда шуғулланди.
Айни пайтда Остон Ўрунов жароҳатланган ва эртага у қайдномага киритилмайди. Жикия ҳам 20 октябргача карантинда ўтиради, - деди “Спартак” бош мураббийи Тедеско.
17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 бўладиган учрашувда “Спартак” футболчилари “Химки” меҳмони бўлади.
Фикрлар