"У қолишни истайди"

Айни вақтда бразилиянинг "Васко да Гама" клуби шарафини ҳимоя қилаётган собиқ ПСЖ футболчиси Нене Неймарнинг режалари ҳақида гапирди. 

"Албатта, у қолишни истайди. Унинг орзуси ПСЖ билан чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Неймар бу ҳақда менга айтди", - деди 40 ёшли ярим ҳимоячи. 

Маълумот ўрнида, 30 ёшли вингер 2017 йилдан бери Франция клуби сафида тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсум ПСЖ Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Реал" Мадридга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!