У “Реал”га қайтмайди!
“Милан” мутасаддилари “Реал”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Браим Диасни Мадридга қайтармоқчи эмас. Бу хақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.
Томонлар келишувига кўра, истеъдодли футболчи келаси мавсум охиригача Италия жамоасида ижара асосида тўп тепиши лозим. Бироқ миланликлар ўйинчининг маҳоратига тан берган ҳолда, унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олмоқчи.
Браим Диаснинг айни пайтдаги трансфер суммаси 22 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Испаниялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 27 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўрттадан гол ва ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар