“У Роналдудан ҳам кучли бўлиши мумкин”. Футбол дунёси Фелиш ҳақида, Жоао эса ўзи ҳақида.

Бир йил олдин Фелишни ҳеч ким танимасди, ҳозирда эса жаҳон футболининг ёқин юлдузларидан бири. Кўпчилик томонидан унинг трансфери учун тўланган 126 млн евро жудаям кўп дея танқид қилди, аммо футболчининг ўйинини синчиклаб кузатган инсон бу фикрга қўшилмайди.

Футбол дунёси Жоао Фелиш ҳақида

Луис Фелипе Виера, “Бенфика” президенти:

Фелиш – Португалия футболида Роналдудан кейинги порлаган энг яхши юлдуз ҳисобланади. Унда ақлбовар қилмас техника, темп ва албатта, интеллеcт бор. Унда ажойиб сифатлар бор ва мен у билан фахрланаман.

Бруну Лаге, “Бенфика” мураббийи:

Фелишдан супераҳрамон ясаш керакмас. Жоао сизга энди оддий футболчидек туюлмаяптими? Аммо адашасиз. У ҳали ҳам ёш боладек. Майдонга тушади ва у ерда худди паркда ўйнагандек ҳис қилади ўзини. У ҳали ривожланиши учун ҳам биз уни тинч қўйишимиз керак. Шундагина у бизни ўзининг ажойи ўйинларидан баҳраманд этади. Кун келади ва у фантастик футболчига айланади.

Адолф Хюттер, “Айнтрах” мураббийи:

Жоао Фелиш – жуда ақлли футболчи, ҳужумни ташкиллаштиради ҳам, якунлайди ҳам. Унда кам учрайдиган ноёб қобилият бор.

Тиагу, Португалия ва “Атлетико”нинг собиқ футболчиси:

Фелиш дунёнинг исталган клубида ўйнай олади. “Бенфика” уни 80 млнга сотади деб ўйламайман. У менга Гризманни ёдга солади.

Хосе-Мария Хименес, “Атлетико” ҳимоячиси:

Ҳозирги футболда ақлбовар қилмас пуллар айланяпти, “Атлетико” 126 млн тўлаган пайтда ҳайрон қолгандим. Клуб шунча тўладими, демак,  шу пулларга арзийдиган футболчи. Мен унинг ўйинлари туширилган видеоларни кўриб чиқдим. Тушундимки, у фантастиc футболчи ва “Атлетико” у билан бемалол совринлар юта олади.

Давид Виля, Испания ва “Атлетико”нинг собиқ футболчиси:

 Мадридликларнинг менежменти жуда яхши ишлаяпти, агарда раҳбарият ишонмаганда, бунча пул сарфламасди. Мен Фелиш билан шахсан танишмасман, аммо ўз устида ишласа, мухлисларнинг севимли футболчисига айланади. Сен мағлубиятга учрашинг мумкин, аммо майдонда борингни бериб ўйнасанг, мухлислар сени қўллаб-қувватлашади.

Жозе Моуриньo:

Унга сарфланган пуллар, Фелишга яхшигина масъулият юклайди. Энди у ўз ўйини ва мажбуриятларига жиддий қараши керак. Неча ёшда бўлишини эса фарқи йўқ. 18 ми, 20 ёки 25 ми.

Диего Коста:

У табиий иқтидор эгаси, нимадир ўзгача хислати бор. Ундан яна кўп нарса кутишади, аммо ҳозирги ҳолатида ҳам у томошабоп ўйин намойиш этади.

Юрий Семин:

Фелиш – Роналду даражасидаги ёки ундан ҳам юқори талант эгаси. Ҳозирнинг ўзидаёқ юқори даражадаги ўйин кўрсатади, ҳали унда янаям ривожланиши учун вақт бор.

Диего Симеоне:

Фелиш – туғма истеъдод эгаси. Уни қайси позитсияда ўйнатманг, ҳар бир позитсияда яхши ўйнайди. У жуда тез мослашади. Мен ундаги ўрганишга чанқоқ бўлиб туриш хислатини ҳурмат қиламан. Чунки яхши футболчи бўлиш учун талантни ўзи камлик қилади.

Криштиану Роналду:

Фелиш Испаниядаги муваффақиятимни такрорлашига ишонаман. У юқори потесиалга эга яхши футболчи. Тўғри, ҳали жуда кўп ўрганиши керак бўлган нарсалар бор, аммо у ҳаммасини уддалашига ишончим комил.

Жоао Фелиш ўзи ҳақида

Кимга кўпроқ тақлид қилади

Роналду – менинг кумирим. У кўпчиликка намуна бўла олади. Унга ўхшаган юлдуз билаб бирга машғулот ўтказиш ўсишимга катта ёрдам беради. Роналду доим прогрессни истайди. У мени руҳлантириб туради. Унда 5 та “Олтин тўп” бор ва бу ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Албатта, мен унга ўхшашни истайман.

Мақсади:

Ҳеч бўлмаганда битта “Олтин тўп” ютиш, Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада чампион бўлиш.

Ўзига тўланган юқори нарх ҳақида:

Мени нархимни трансфер бозори белгилади. Мен фақатгина ўйин ҳақида, ўз вазифаларим ҳақида бош қотираман. Мен энг қиммат португалиялик футболчига айландим? Нарх менга босим ўтказмайди, мен шунчаки яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

“Атлетико” ҳақида:

Мен “Атлетико” ўйинларини кузатардим. Ла Лигадаги Европа Лигадаги чемпионликларни кўрдим, икки марта бой берилган Чемпионлар лигаси финалини кўрдим. Мен ҳар доим кузатиб келганман бу клубни. Энди эса ўзимни ҳар томонлама кўрсата олишим зарур. “Атлетико” тарихида қолиш асосий мақсадим.