У шифохонага тушди! "Интер" "Сити"дан келган юлдуз бўйича баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер» клуби 4-тур доирасида «Удинезе»га қарши ўйинда жароҳат олган ҳимоячи Жон Стоунзнинг аҳволи бўйича расмий маълумот берди. А Серия доирасида ўтган голларга бой беллашувда миланликлар 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Клуб хабарига кўра, учрашувдан кейин тонгда ўтказилган тиббий кўрик натижалари футболчининг чап сон қисмидаги мушакларида жароҳат борлигини кўрсатган. 

«Интер» мутахассислари ҳозирча аниқ муддат айтмасдан турибди, яқин кунларда қўшимча текширувлар ўтказилиши маълум қилинган.

Италиялик журналистлар тарқатаётган маълумотларга қараганда, Стоунс камида тўрт ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. Агар бу башорат тасдиқланса, ҳимоячи навбатдаги чемпионат учрашуви — «Рома»га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юбориши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!