Россия миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко "Аякс" футболчиси Квинси Промеснинг "Спартак" клубига эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Промес ўз вақтида Россия чемпиони бўлган яхши даражадаги футболчи. Бироқ яна нимани исботлаш зарур? У "Спартак" билан Чемпионлар Лигасини юта олмайди. Энди нима мақсадда келиши мумкин? У Россияга кўпроқ пул ишлаш учун келиши аниқ. Бу "Спартак" учун яхши, ёшлар учун фойдали.

Промес - "Зенит"да ўйнаган Халк даражасидаги легионер. Яна бир савол: "У нега энди бу ерга келди? Квинси бир неча йил олдин москваликлар таркибида ўйнаган Промес бўла оладими? Агар шундай бўлса, у жамоани олдинга бошлай олади. Акс ҳолда...

Ҳозир "Спартак" бошқача. 2017 йилда чемпион бўлган таркиб кучлироқ эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам нидерландиялик футболчининг клубга ўтиши жамоа учун фойдали, у сифатли футболчи", - деди Павлюченко.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)