U20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими билан танишинг!
Хабарингиз бор, 6-23 февраль кунлари Хитойда U20 Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Яман, Индонезия ва Эрон билан баҳс олиб боради.
Гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими билан танишинг.
13 февраль; 14:15
ЎЗБЕКИСТОН - Яман
16 февраль; 16:30
Индонезия - ЎЗБЕКИСТОН
19 февраль; 16:30
ЎЗБЕКИСТОН - Эрон.
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025-йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Фикрлар