У20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг февраль ойида Хитой мезбонлик қиладиган У20 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш мароси ҳақида маълумот берди. Унга кўра, маросим 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 12:00 да Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтказилади.

Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, амалдаги мусобақа ғолиби Ўзбекистон У20 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Хитой (мусобақа мезбони)
Ўзбекистон
Ироқ
Япония

2-саватча
Корея Республикаси
Австралия
Эрон
Иордания

3-саватча
Индонезия
Саудия Арабистони
Сурия
Қирғиз Республикаси

4-саватча
Қатар
Таиланд
Яман
КХДР

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!