Учта грандни рад этган Стоунз ўзига кутилмаган жамоа танлади
Италиядаги манбалар хабарига кўра, Жон Стоунз эркин агент сифатида «Интер» сафини тўлдиришга оғзаки розилик берган.
Англия терма жамоаси ҳимоячисининг вакиллари ҳозирда миланликлар билан икки йиллик шартнома шартларини келишиб олиш устида иш олиб бормоқда.
Ўтган дам олиш кунлари давомида «Ювентус» ҳам Стоунз томони билан боғлангани айтилмоқда. Шунингдек, Премьер-лига гранди «Арсенал» ва «Челси» клублари ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганиб чиққан.
«Интер» раҳбарияти ҳимоячига бўлган катта қизиқишдан хабардор эди ва 32 ёшли футболчи бўйича келишувни тезроқ якунлашга ҳаракат қилди.
Илтимос, видеони қулайроқ кўриш учун Chrome браузеридан фойдаланинг
Шу билан бирга, «Тоттенхэм» сардори Кристиан Ромеро ҳам «Интер» бош мураббийи Кристиан Киву учун асосий ҳимоячи номзодларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бироқ Ромеро бўйича эҳтимолий трансфер жуда қимматга тушиши кутилмоқда.
Агар Бенжамен Павар жамоани тарк этса, «Интер» бир вақтнинг ўзида ҳам Ромеро, ҳам Стоунзни олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча Италия чемпиони энг аввало Жон Стоунз трансферига эътибор қаратмоқда.
«Трансфер маркази»ни телефонингизда жонли кузатинг!

Фикрлар