Учта суперклуб “Барса” юлдузини кутяпти

  • 30 апрель, 2024, 10:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”нинг нидерландиялик плеймейкери Френки де Йонг фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Tecno

26 ёшли футболчига “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” даъвогарлик қилмоқда.

Barca Universal нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар ҳам молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда бу трансферга қаршилик қилмоқчи эмас.

Френки де Йонг “Барселона”да қолиши учун маошининг сезиларли даражада пасайтирилишига рози бўлиши керак. Акс ҳолда клуб уни сотиб юборади.

Даъвогарлар истеъдодли ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун камида 70 миллион евро харажат қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!