УЕФА "Атлетико" ва "Ювентус"ни жаримага тортди

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси "Атлетико" ва "Ювентус" жамоаларини Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашувида йўл қўйган хатолари учун жазолади.

Унга кўра “матрасчилар” шу куни мухлислари томонидан стадионга турли буюмлар улоқтирилгани учун 38 минг евро жарима тўлайдиган бўлди. Туринликлар эса ўйиннинг иккинчи бўлимига кечикиб чиқишгани учун 30 евро жаримага тортилишди.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Мадридда бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Энди ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 12 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!