UEFA "Барселона"га 70дан ортиқ савол йўллади. Каталонияликларнинг еврокубокларда қатнашиши жавобларга боғлиқ
УЕФА "Барселона"га коррупция эҳтимоли бўйича 70 дан ортиқ савол юборди.
Аввалроқ, Барселона прокуратураси техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўловлар бўйича эҳтимолий коррупция бўйича клуб устидан судга мурожаат қилганди. "Барса" 2001 йилдан 2018 йилгача клубдан 7,3 миллион евро олган Негрейра томонидан тайёрланган ҳакамлар ҳисоботи учун пул тўлаганини даъво қилди.
Қайд этилишича, УЕФАнинг икки инспектори ўз ҳисоботларида ушбу ҳолат туфайли “Барселона”ни бир мавсумга Чемпионлар лигасида иштирок этишдан четлаштириш керак деган хулосага келишган.
"Маrcа" нашри хабарига кўра, УЕФА тергови ҳали ҳам очиқ ва клубга камида яна бир ҳафтага санкциялар қўлланилмайди. Сабаби каталонияликлар ҳалигача УЕФА инспекторларининг саволларига жавоб бермаган. Инспекторлар Негрейра иши бўйича клубга 70 дан ортиқ савол юборди.
"Кўк-анорранглилар" жавобларни яқин кунларда юборади. Шундан сўнг УЕФА "Барса"га Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида иштирок этишига рухсат бериш-қўймаслик борасида якуний қарор қабул қилиши керак.
Фикрлар