УЕФА Данияга қарши ўйиндаги ҳолатлар учун Англия футбол ассоциациясини жаримага тортди
УЕФА Дания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги “Евро-2020” ярим финал учрашуви натижалари тўғрисида қарор қабул қилди. Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, Англия футбол ассоциацияси 30 минг евро жаримага тортилган.
УЕФА ушбу қарорни британиялик мухлислар даниялик дарвозабон Каспер Шмейхелни чалғитиш учун лазердан фойдалангани учун қабул қилган. Шунингдек, маҳаллий мухлислар мадҳияларни ижро этишда пиротехника ва қоидабузарликларни қўллагани учун ҳам Англия футбол ассоциацияси жазолаланди.
Шу куни Англия Дания устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Гарет Саутгейт бошчилигидаги Англия терма жамоаси 11 июль куни финал учрашувида Италияга қарши майдонга тушади. Ўйин Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар