УЕФА Евро-2020 финал босқич чипталари учун рекорд даражада ариза олди

УЕФАга Евро-2020нинг финал босқич учрашувларига чипта олиш учун ҳозирга қадар 19,3 миллионта ариза келиб тушди.

Эътиборлиси, бу кўрсатгич мусобақа тарихида рекорд сифатида қайд этилди. Бу Евро-2016га нисбатан деярли икки баробарга кўп деганидир.

Лондонда бўлиб ўтадиган финал учрашувини томоша қилиш истагини билдирган мухлислар 1,9 миллионтани ташки этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 тарихда илк бор Европанинг 11та мамлакатидаги 12та шаҳарда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!