УЕФА Франция терма жамоасини 20 минг евро жаримага тортди

УЕФА Евро-2020 саралаши доирасида Албанияга қарши ўйиндан олдин содир этилган қоида бузилиш учун Франция терма жамоасини 20 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда RFI хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, французлар Париждаги ўйинда Албания давлат мадҳияси ўрнига адашиб Андорра мадҳиясини қўйиб юборишган эди. Натижада ушбу баҳс кечроқ бошланди. Чунки, албаниялик футболчилар ўз мамлакатлари мадҳияси янграмагунича ўйинни бошлашдан бош тортишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ҳолатдан сўнг шахсан Франция президенти Эммануэль Макрон ва Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Албания терма жамоаси олдида узр сўраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!