УЕФА Конференциялар лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди. Улар орасида "Рома" аъзоси ҳам бор

УЕФА Конференциялар лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.

УЕФА расмий сайтида кўрсатилган шорт-листдан Луис Синистерра ("Фейеноорд"), Пеп Бьель ("Копенгаген"), Аркадиуш Милик ("Марсель") ва Руй Патрисиу ("Рома") жой олди.

1) Синистерра "Партизан"га (5:2) қарши ўйинда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди;

2) Бьель ПСВга (4:4) қарши ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди;

3) Милик "Базель"га (2:1) қарши ўйинда дубль муаллифига айланди;

4) Патрисиу "Витесс"га (1:0) қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 5 та 5 сейв кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!