УЕФА коронавирус сабаб Чемпионлар лигаси учрашувларини тўхтатадими?

УЕФА президенти Александер Чеферин коронавирус эпидемияси сабаб Чемпионлар лигаси учрашувларининг қолдирилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдириб ўтди.

“Биз коронавирус билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатяпмиз. Ҳозирча бирорта ҳам тадбир бекор қилинмади. Аммо, биз ҳар бир минтақада қабул қилинадиган қарорга қараб иш кўрамиз”, - дейди Чеферин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган «Ювентус» – «Лион» ҳамда «ПСЖ» – «Боруссия» Дортмунд беллашувлари ҳам томошабинларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!