УЕФА мавсумни вақтли якунлаб қўйиш режасига рози эмас
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) миллий биринчилик ташкилотчиларининг 55 нафари билан коронавирус инфекциясининг чемпионатларга таъсири мавзусида музокара ўтказди.
AS нашри хабарига кўра, УЕФА барча чемпионатлар охирги турларигача ўтказилиши бўйича барча шартларга рози эканлигини билдирган. Ташкилот бу учун мухлисларсиз стадион ва янги мавсумнинг кечикишига ҳам тайёрлигини билдирган.
Аммо сўнгги қарорни миллий биринчиликлар мутасаддилари белгилаб беришади. Улар фақатгина бу ҳақида УЕФАни сўнгги муддат бўйича огоҳлантириб қўйишлари керак бўлади.
Фикрлар