УEФА мухлислар туфайли "Ливерпуль" клубига жарима солди

Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Ливерпуль" "Ред Булл" (4:3) ни қабул қилди. Учрашув якунланганидан сўнг, УEФА мезбонларни жаримага тортди.

Бунга сабаб, инглизларнинг мухлислари беллашувдан сўнг, футболчилардан эсдалик либосларни олиш учун майдонга туша бошлашган. Аммо ўз вақтида Стюартлар мухлисларни тўхтатиб қолишни уддасидан чиқишди.

Бундай ҳолат, "Энфилд"да бу йили илк бор кузатилиши. Жарима миқдори эса 5 минг еврони ташкил этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!