УЕФА Неймарни 3та ўйинга дисквалификация қилмоқчи
УЕФА ПСЖ форварди Неймарни “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан сўнг ҳакамларни танқид қилгани учун жазолайди.
The Times нашрининг ёзишича УЕФА тилини тийиб тура олмаган 27 ёшли бразилиялик футболчини нақд 3та ўйинга дисквалификация қилмоқчи. Ушбу масала ташкилотнинг тартиб-интизом қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ шу куни ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда белгиланган пенальти сабаб мусобақадан чиқиб кетган эди. Неймар эса жароҳати сабаб ушбу учрашувни ўтказиб юборган эди.
Фикрлар