УЕФА ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш борасида сўровнома бошлади

УЕФА ўтган мавсум Европа яшил майдонларида ўзини кўрсатган энг яхшиларни аниқлашни бошлади.

Энг яхши мураббий совринига "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола, "Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳамда Италия терма жамоаси бошқарувидаги Роберто Манчини даъвогарлар сафида эътироф этилди.

Шунингдек, "шаҳарликлар" вакили Кевин де Брюйне ва "аристократлар"нинг икки нафар аъзоси Канте билан Жоржиньо энг яхши футболчи номинацияси учун курашмоқда.

Қизиқарли томони шундаки, бу мавсум "Олтин тўп" учун асосий даъвогар Роберт Левандовски кучли учликка киритилмади. Ғолиблар 26 август куни эълон қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию