УЕФА президенти: АПЛ якунланмай қолса, "Ливерпуль"нинг чемпион бўла олмаслигини тасаввур қилолмайман

УЕФА президенти Александр Чефериннинг сўзларига кўра, агар АПЛ якунланмай қолса, “Ливерпуль” чемпион бўлмаслиги мумкин ва у буни тасаввур қилолмайди.

Айтиш керакки, мерсисайдликлар чемпионат якунланишига 9 тур қолганида 2-ўринда бораётган “Манчестер Сити”дан нақд 25 очкога илгарилаб кетишган.

“Агар премьер-лигада мавсум давом эттирилса, “Ливерпуль” аниқ чемпион. Мантиқан ҳали ҳаммаси ҳал бўлмаган, аммо, “Ливерпуль” чемпионлик остонасида турибди.

Қандайдир сабаблар билан мавсум якунланмай қолса, биз барибир якуний натижани ва чемпион номини эълон қилишимиз керак. Бундай вазиятда “Ливерпуль”нинг чемпион бўла олмай қолишини умуман тасаввур қила олмайман”, - дейди Чеферин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!