УЕФА президенти Россия терма жамоасининг ЖЧ-2022 дан дисквалификация қилиниши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди
УЕФА президенти Александр Чеферин унинг ташкилоти Россия терма жамоасининг ЖЧ-2022 дан четлатилиши мумкинлиги борасидаги масалаларга алоқадар эмаслигини айтди.
“Бу савол ФИФА ҳуқуқшуносларига тегишли. Қандай қилиб Newsweek нашрида чоп этилган маълумотларга таяниб расмий хабар беришим мумкин”, - дейди УЕФА президенти.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан қўйилаётган айбловлар сабаб Россия терма жамоасидан ташқари россиялик спортчилар ҳам келгуси йил Токио мезбонлигида ўтадиган олимпия ўйинларига ҳам қўйилмасликлари мумкин.
Фикрлар
Сиёсат спорт томон шахдам кадамлар билан кириб келиши ва охир окибат аралашиб кетиши жуда хам ачинарли.
Ахир бу гирт сиёсий уйин-ку.