УЕФА Туркия футбол федерациясини огоҳлантирди

УЕФА Евро-2020 саралашларида футболчиларининг қилган провокацион хатти-ҳаракатлари учун Туркия футбол федерациясига танбех берди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия терма жамоаси футболчилари Албания ва Францияга қарши ўйинларда қўлларини бошларига қўйиб ҳарбий жестни амалга оширишган эди. Улар шу тариқа мамлакатларининг Сурия худудидаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашган.

Маълумот учун, Туркия терма жамоаси Евро-2020 нинг финал босқичида Италия, Уэльс ва Швейцария терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!