УЕФАни энг узоқ муддат бошқарган президент 89 ёшида вафот этди

УЕФАнинг собиқ президенти Нильс Леннарт Юханссон кеча 4 июнь куни 89 ёшида оламдан ўтди.

Aftonbladet нашри тарқатган хабарга кўра швециялик функционер узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

Маълумот учун, Юханссон 1990-2007 йилларда УЕФА президенти лавозимида ишлаган. Эътиборлиси, у ушбу лавозимда энг узоқ муддат фаолият олиб борган раҳбар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!