УЕФАнинг қалтис қарори
Испания ва Италия грандлари - “Реал”, “Барса”, “Ювентус” ва “Милан” Европа Суперлигасидан расман воз кечмаса, УЕФА томонидан икки йилга мусобақалардан четлатилади.
УЕФА раҳбарияти янги ташкил этилган ва катта қаршиликка учраган Европа Суперлигасида иштирок этмоқчи бўлаётган клубларга ана шундай жазо чорасини қўллашга тайёр эканини билдирди.
Маълумки, Европа чемпионатларининг энг қудратли клублари ўзаро келишган ҳолда янги супертурнир ташкил қилганди. Ушбу мусобақада “кўҳна қитъа”нинг энг кучли 20 та жамоаси қатнашиши керак эди.
Бу лойиҳа ФИФА, УЕФА, миллий чемпионатлар ташкилотчилари, футбол жамоатчилиги, мухлислар томонидан қаршиликка учради. Натижада ушбу лойиҳа бош қўшган 12 та жамоадан “Арсенал”, “Атлетико”, “Челси”, “Интер”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм Хотспур” катта босим остида расман мусобақани рад этди.
Ҳозирча, фақатгина “Реал”, “Барса”, “Ювентус” ва “Милан” лойиҳадан чиққанини эълон қилгани йўқ.
Фикрлар