Уэйн Руни Вашингтон аэропортида хибсга олинган
Ads

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Уэйн Руни декабр ойида Вашингтон аэропортида алкогол маҳсулотини истъемол қилган ҳолда ҳақоратли сўз айтганлиги учун хибсга олинган. Бу ҳақда якшанба куни Британиянинг The Guardian нашри хабар тарқатган.

Газета маълумотларига кўра, воқеа 16 декабр куни юз берган ва ўшанда 33 ёшли футболчи қўлга олинган. Кейин 116 доллар миқдорида жаримага тортилиб, ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан озод қилинган.

Руни Шимолий Американинг бош футбол лигаси MLS аъзоси “Ди Си Юнайтед” таркибида тўп суради. У шунингдек, Англиянинг “Эвертон” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларидаги фаолияти билан ҳам кўпчиликка яхши таниш.

У манкунианликлар сафида ЕЧЛ, Европа Лигаси ва беш марта Англия чемпиони, уч марта Англия кубоги ва бир марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Руни “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.