UFC 245 турнирида қандай натижалар қайд этилди ёхуд Ковингтон АҚШ президентига берган ваъдасини бажара олдими?

  • 15 декабрь, 2019, 13:47
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, бугун тонгда Лас-Вегасдаги Т-Мобиле Aренада UFC 245 турнири ўз якунига етди. Марказий жангда ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усмон (15-1)  даъвогар Колби Ковингтонга (15-1) қарши биринчи марта ҳимоя жангида октагонга кўтарилди ва уни нокаутга учратди. Қизиғи, жанг аввалида Колби Ковингтон АҚШ президенти Дональд Трампга ушбу чемпионлик камарини Усмандан тортиб олишга ва унга туҳфа этишга ваъда берганди. Яна бир ўзига хос кутилмаган натижа чемпион Макс Холлоуэйнинг Александр Волкановскидан мағлубиятга учраши бўлди. Шу ва бошқа жанглар натижаси борасида қуйида танишишингиз мумкин!

Асосий жанглар:

Камару Усман - Колби Ковингтон: Камару Усман техник нокаутга учратди.

Макс Холлоуэй - Александр Волкановски: Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Волкановски ғалаба қозонди.

Аманда Нуньес - Жермейн Де Рандами:Ҳакамлар қарорига мувофиқ Нуньесга ғолиб чиқди.

Жозе Альдо - Марлон Мораес: Мораес ҳакамларнинг алоҳида қарорига мувофиқ зафар қучди.

Петр Ян - Юрая Фэйбер: Ян рақибини нокаутга учратди.

Прелим:

Жефф Нил - Майк Перри: Нил Техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Ирен Алдана - Кетлин Виера: Алдана нокаут эвазига ғолиб чиқди.

Омари Ахмедов - Йен Хейниш:Ахмедов ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ зафар қучди.

Мэтт Браун - Бен Сондерс: Браун нокаут билан ғалаба қозонди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!