UFC 294 турниридан ким, қанча гонорар олди?

  • 22 октябрь, 2023, 16:04
  • 1
  • MMA

Кеча Абу-Дабида UFC 294 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев ўз камарини Алекс Волкановскидан муносиб тарзда ҳимоя қилди. У рақибини илк раунддаёқ нокаутга учратишга мувафақ бўлди.

Турнирдан сўнг ким, қанча гонорар олганлиги маълум қилинди. Унг кўра, Алексни нокаутга учратган Ислам энг кўп 1.79 миллон доллар (шундан 750 минг доллари иштирок учун, 100 минг доллари ғалаба учун, 850 минги трансляциялардан келган даромад, 50 минг доллари энг яхши жанг учун бонус, 42 минг доллар эса ҳомийлар тўлови ) гонорар олди.

Александр Волкановски эса, 1.58 миллон доллар (750 минг жанг учун, 800 минг трансляциялар сотувидан тушган маблағ, 32 минг ҳомийлар тўлови).

Шунингдек, Усманни мағлуб этган Ҳамзат Чимаев 865 минг доллар, Камарунинг ўзи бўлса, 1.02 миллион доллар гонорарга эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
22/10/2023 16:34
Dahshatu