UFC иккита афсона билан хайрлашди!

  • 22 январь, 2023, 18:27
  • 0
  • MMA

UFC билан бугун иккита бразилиялик афсоналар хайрлашди. Улар энди бутунлайга нафақага жўнашди. Хўш, Маурисио "Шогун" Руа ва Гловер Тейшейра қайси хизматлари учун эсланишга лойиқ?!

IMG_20230122_181755_949

1. Маурисио "Шогун" Руа (27-14-1)

Ярим оғир вазнда собиқ Pride ва UFC чемпионлигини қўлга киритган ягона жангчи. Ўз вақтида Куинтон Джексон, Алистар Оверим, Кевин Рендлмэн, Марк Коулмэн, Чак Лиддел, Лиото Мачида, Форрест Гриффин ва Кори Андерсон каби жангчиларни ютган ва иккала промоушен тарихида ҳам ўчмас из қолдирган ветеран жангчи. Унинг хайрлашув сўзлари:

"Ҳаммага раҳмат, тўғриси, мағлубият билан карьерани якунлаш анчагина ёмон хайрлашув. Аммо, ҳамма нарсадан мамнунман. Ҳаётимни 21 йилини ММА‘га, шундан, 16 йилини UFC‘га бағишладим. Ўз она юртим Бразилияда, мухлислар кўз ўнгида нафақага жўнаш мен учун катта шараф. Ҳаммаси учун, барчага раҳмат!"

Маурисио "Шогун" Руанинг UFC билан боғлиқ энг ёрқин воқеаликлари!

 

IMG_20230122_181755_984

2. Гловер Тейшейра (33-9)

UFC тарихида энг кеч чемпионликка эришган (42 ёшда) чемпион мухлислар учун битмас-туганмас ирода соҳиби ҳисобланади. Джон Джонсга қарши титуль жанггигача 25 та ғалабали серия билан келган жангчи кейинчалик 10 жангда 5 маротаба мағлубиятга учрайди. Шундан сўнг, 2019-2021 йилларда кетма-кет 6 та жангда ғалаба қозониб, ярим оғир вазн чемпионига айланади. Гловер фаолияти давомида Куинтон Джексон, Рикко Родригез, Райан Бэйдер, Рашад Эванс, Овинс Сен-Прью, Джаред Каннонир, Энтони Смит, Тиаго Сантос ва Ян Блахович каби жангчиларни тиз чўктирган. Унинг хайрлашув нутқи:

"Биласизми, Джамал анча тезкор, кучли ва чидамли жангчи ва, ўйлашимча, энди барчасини йиғиштириб, бор кучимни бизнинг янги чемпион Алекс "Поатан" Перейранинг тайёргарлигига ёрдам беришга қаратадиган пайтим келди. Чунки, у яқиндагина чемпионлик камарини қўлга киритди. Ишончим комилки, Алекс ўз камарини ўрта вазнда бир неча бора ҳимоя қилиб, сўнгра ярим оғир вазнга ўтиб, бу ерда ҳам чемпион бўла олади. Менга қолса Ройс Грэйчи даврларидаги каби раундларсиз жанг давом этса эди. Аммо, эндиликда, танам ва кучим у каби қурбонликларни кўтара олмайди. Бу ёшларнинг тезлигига бардош бериш энди мумкин эмас. Шу ўринда, мен UFC афсонаси - Маурисио "Шогун" Руа билан битта жанг кечасида нафақага жўнаётганимдан фахрланаман. Мен энди дам оламан. Аренадаги мухлислар, сизларнинг Джамал Хилл томонига отаётган попкорнларингизни кўриб турибман. Келинг, ҳақли ғалаба қозонган жангчини қўллаб-қувватлайлик. Мен у билан биргаликда аренани тарк этаман."

Гловер Тейшейранинг UFC билан боғлиқ ёрқин воқеаликлари!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!