UFC нокаутли жангларга муҳтожми?
Ярим енгил вазн тоифасидаги(65 кг) россиялик UFC жангчиси Мовсар Евлоев(18-0) 5 октябрь куни Солт-Лейк-Сити (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 307" турнирида америкалик Алжамейн Стерлинг(24-4)га қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.
“UFC нокаутли жангларга муҳтож ва мен уларга буни бераман. Стерлингни биринчи раунддаёқ йўқ қиламан. Сўзларимни эслаб қолинг”, — деди Eвлоев ММА Fighting га берган интервьюсида.
Мовсар Eвлоeв 30 ёшда. Жангчи 2019 йил UFC да илк бор октагонга чиққанди.
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!
Фикрлар