UFC президенти: Макгрегор Нурмагомедов ёки Порьенинг ўрнига чиқиши мумкин
Шу йилнинг 7 сентябрь куни Абу-Дабида UFC турнири бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида Нурмагомедов ва Порье қарама-қаршилик қилади. УФC президенти Дана Уайт ушбу жангчиларнинг бирортаси ўрнига Макгрегор октагонга кўтарилиши мумкинлигини яшириб ўтирмади.
"Биз Макгрегор билан ўтган ҳафтада кўришгандик. У UFCга қайтишни истаяпти ва воқеалар ривожини кузатмоқда, сентябрьда нима бўлишини кутмоқда.
Сентябрда Нурмагомедов ва Порье учрашишини яхши биласиз. Шу билан бирга, бизнинг бизнесимиз қандай бўлишини ҳам биласиз.
Балки барчаси кўнгилдагидек кечар. Шунинг учун Конор ўз навбатини кутмоқда. Унда кимнидур алмаштириш имкони бўлишини кутмоқда," - деди Уайт.
Фикрлар