UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамоновнинг кейинги жанг санаси ва рақиби маълум

  • 20 май, 14:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамоновнинг кейинги жанги эълон қилинди.

Ҳамюртимиз 14 июнь куни АҚШнинг Майами шаҳрида "DBX 2" турнирида рингга кўтарилади. Боиси мусобақада махсус қоидалар асосисида бокс беллашувлари бўлиб ўтади.

Қаҳрамонов "co-main event" жангида америкалик UFC жангчиси Алекс Касересга қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ, Саидёқуб 17 май куни "WXC 97" турнирида америкалик Хосе Жонсон билан жанг қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ номаълум сабабларга кўра, ушбу қарама-қаршилик бўлиб ўтмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!