UFC супер юлдузи 2026 йилда фаолиятини якунламоқчи

  • 06.01.2026 11:32
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Америкалик UFC юлдузи, промоушеннинг собиқ чемпиони Шон О'Мэлли бу йил учун режаларини очиқлади.

"Дастлаб, Сонг Ядонгдни мағлуб этаман. Кейин эса Пётр Янга қарши реванш ўтказиб, унда ғалаба қозонишни истайман. Барчаси 2026 йилда амалга ошади. Шундан сўнг, фаолиятимни якунласам ҳам бўлаверади", - деди Шон.

Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли 25 январь куни "UFC 324" турнирида Сонг Ядонгдга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!