UFC Vegas 65 турнирининг барча натижалари ва бонус соҳиблари

  • 20 ноябрь, 2022, 14:33
  • 0
  • MMA

Бугун тунда Лас-Вегас шаҳрида жойлашган Apex Center саройида навбатдаги Fight Night турнири - UFC Vegas 65 бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий жанги америкалик Деррик Льюис (26-10) ва молдовалик Сергей Спивак (15-3) ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, америкалик жангчининг ўзини ёмон ҳис қилиши натижасида жанг бекор қилинди ва унинг ўрнига бошқа бир молдовалик жангчи Ион Куцелаба (16-9) ва нигериялик Кеннеди Нзечукву (11-3) ўртасидаги баҳс турнир асосий жанги сифатида қисқа дақиқалар ичида тасдиқланди.

Шундай қилиб, UFC Vegas 65: Cutelaba vs. Nzechukwu турниридаги барча натижалар билан танишиб ўтамиз:

ПРЕЛИМ КАРД:

Наталья Силва Тереза Бледани мағлубиятга учратди (Нокаут эвазига - Раунд 3, 1:27);

 Брэди Хайстэнд Ферни Гарсияни мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 29-28, 29-28, 29-28);

Ванесса Демопулос Мария Оливейрани мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 29-28, 29-28, 29-28);

Рикки Турсиос Кевин Нативидадни мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 29-28, 28-29, 29-28);

Майлс Джонс Винс Моралесни мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 30-27, 29-28, 29-28);

Дженнифер Майя Марина Морозни мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 30-27, 29-28, 29-28).

АСОСИЙ КАРД:

Чарльз Джонсон Жалгас Жумагуловни мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 29-28, 28-29, 29-28);

Джек Делла Маддалена Дэнни Робертсни мағлубиятга учратди (Нокаут эвазига - Раунд 1, 3:24);

Муслим Салиҳов Андре Фиальони мағлубиятга учратди (Нокаут эвазига - Раунд 3, 1:03);

Вальдо Кортез-Акоста Чейс Шерманни мағлубиятга учратди (Очколар ҳисобига - 30-27, 29-28, 29-28);

Кеннеди Нзечукву Ион Куцелабани мағлубиятга учратди (Нокаут эвазига - Раунд 2, 1:02).

UFC Vegas 65: Cutelaba vs. Nzechukwu турнирининг ёдда қоларли лаҳзалари!

IMG_20221120_142547_070

БОНУС СОҲИБЛАРИ:

Энг яхши чиқиш учун: Наталья Силва, Муслим Салиҳов, Джек Делла Маддалена ва Кеннеди Нзечукву

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!