ММА юлдузи Дастин Порье Ислом Махачев ҳақида нима деди?

  • 12.08.2026 18:20
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ММА афсонаси Дастин Порье ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевнинг 16 ғалабали сериясидан ҳайратда!

"Исломнинг ғалабалар сериясини янада таъсирли жиҳати шундаки, Махачев 3 та вазнда ғалаба қозонди. У ярим енгил вазн тоифасидаги энг яхши жангчини мағлуб этди, кейин енгил вазн тоифасини тозалади, энди эса ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилиб, UFC чемпионлигини тортиб олди. Вазн тоифаларидан қатъи назар, энг яхши жангчи дегани шундай бўлади", - деди америкалик.

Эслатиб ўтамиз, Махачев 16 август куни "UFC 330" турнирида Иан Гаррига қарши октагонга кўтарилади. Агар мазкур баҳсда россиялик зафар қучса, UFC тарихида энг узун ғалабали серия қайд этган жангчига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!