UFCнинг айни вақтдаги энг ёш чемпионини биласизми?
Жаҳоннинг энг нуфузли промоушени саналадиган UFCнинг ҳозирги кундаги энг ёш чемпиони ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз, биз бунга ойдинлик киритиб ўтамиз. Демак, айни вақтда UFCнинг энг ёш чемпиони ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифасидаги титул эгаси ирландиялик Шон О’Мелли (17-1-1NC) ҳисобланади. У ҳозирда 28 ёшда.
Агар, промоушен тарихига эътибор қаратсак, 2011 йил 19 март куни “UFC 128” турнирида Жон Жонс (27-1-1NC)Маурисио Руани (27-14-1) техник нокаут билан мағлуб этиб, 23 ёшида UFC тарихидаги энг ёш чемпионга айланганди.
Маълумот учун, Шон О’Мелли сўнги жангида собиқ чемпион Алджамейн Стерлингдан(23-3) ушбу чемпионлик камарини тортиб олганди.
Фикрлар