Уимблдон. 7-чемпионлик ёки дастлабки титул? Барчаси бугун аниқ бўлади
"Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳслари бугун ниҳоясига етади.
Ҳал қилувчи беллашувда чемпионлик учун асосий даъвогар Новак Жокович австралиялик Ник Кирьосга қарши кортга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олиши режалаштирилган.
Бугун ғалаба қозонган тақдирда сербиялик ракетка устаси Британия очиқ чемпионатининг 7 карра чемпионига айланади. Кирьос зафар қучса, ўзининг "Улкан тож" туркумига кирувчи мусобақалардаги илк титулини расмийлаштиради.
Фикрлар