Украина терма жамоаси дарвозабони АПЛ клубига ўтиши мумкин
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби Киевнинг "Динамо" ва Украина терма жамоаси дарвозабони Георгию Бушанга қизиқиш билдирмоқда.
Evening Standard нашри тарқатган хабарга қараганда, инглиз клуби раҳбарияти аллақачон киевликлар билан музокараларнинг биринчи даврасини ўтказган.
Айтиш керакки, Бушан "Вест Хэм" таркибида асосий дарвозабон Лукаш Фабиански билан рақобатлаша олади. Аммо “болғачилар”га украиналик посбонни сотиб олиш қийин бўлиши мумкин, чунки "Динамо" президенти Игорь Суркис уни 15 миллион еврога баҳоламоқда.
27 ёшли Бушан ўтган мавсум "Динамо" таркибида жами 35 та учрашув ўтказган ва ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборган. Унинг Украина клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган.
Фикрлар