Украина терма жамоаси форварди допингга йўлиқди
"Динамо" Киев клуби ва Украина терма жамоаси форварди Артём Беседин допинг тестдан ўтказилди.
23 ёшли футболчи Европа лигасининг “Мальмё”га қарши ўйинидан сўнг анализ топширган. У ҳозирда 30 кун давомида ҳар қандай футболга оид хатти-ҳаракатлардан четлатилган.
Маълумот учун, Беседин “Динамо” Киев тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида 105 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол ҳамда 11 та голли узатмага ассистентлик қилган.
Фикрлар